Sovchi
Sovchi — жиддий танишувлар учун Telegram Mini App ва админ панел: номзодлар лентаси, реал вақт чат, «uzuk» таклифлари, премиум, юз текшируви ва модерация. Иккала қисмни бошлаб қурдим.
Sovchi — оила қуриш ниятидаги инсонлар учун танишув хизмати: фойдаланувчи Telegram ичидаги Mini App орқали ўзига мос номзодни топади, жамоа эса админ панел орқали хизматни бошқаради.
Telegram Mini App
- Танишув: онбординг ва «Sovchi AI» ёрдамида анкета, филтрли номзодлар лентаси, ёқтириш, сақлаш ва мосликни тасдиқлаш.
- Мулоқот: реал вақт чат, чат сўровлари, онлайн ҳолат ва қўнғироқлар.
- «Uzuk» таклифлари ва эълонлар.
- Премиум: тарифлар, boost, супер хабарлар ва тўлов.
- Ишонч: face-api.js билан расм текшируви, расмни хира қилиб ҳимоялаш.
Админ панел
Фойдаланувчилар, модерация (расмлар, тасдиқлаш, шикоятлар), тўловлар ва обуналар, support чат, ҳамжамият постлари, мослик аналитикаси ва статистика (никоҳлар, жойлашув, ёш), ходимлар ва рухсатлар.
Техник ечимлар
- Бир нечта WebSocket канали: асосий, чат, чатлар рўйхати ва билдиришномалар.
- Битта backend — икки мижоз: Telegram Mini App ва мобил илова учун алоҳида аутентификация.
- Типланган API OpenAPI схемасидан; Vitest контракт тестлари.
Менинг ролим
Mini App ва админ панелни нолдан бошладим: лойиҳа тузилмаси, дастлабки саҳифалар, WebSocket ва админ чат. Кейин жамоа ривожлантиришни давом эттирди; backend бошқа дастурчиларники.