Hujjatchi
Hujjatchi — матн ёки овозли хабардан тайёр Word файл ёзадиган Telegram бот: ариза, шартнома, мустақил иш, реферат ва 60 бетгача курс иши.
Hujjatchi (@hujjatchi_aibot) — Telegram бот: фойдаланувчи нима кераклигини ёзади ёки овоз билан айтади, бот етишмаётган маълумотни бир марта сўрайди ва тайёр Word (.docx) файл юборади. Ариза, тушунтириш хати, ишончнома, шартнома, резюме, шунингдек талабалар учун мустақил иш, реферат ва курс иши.
Муаммо
Одамлар Telegram'да ёзиш ва овоз юборишга ўрганган, лекин ҳужжат ёки ўқув иши учун ҳали ҳам компьютер олдига ўтиришади, хатоли намуна қидиришади ёки ксероксчига пул тўлашади.
Нима қилинди
- Суҳбат орқали ҳужжат: Gemini етишмаётган маълумотни сўрайди, исм ва саналарни ўйлаб топмайди; расмий ҳужжатларни (справка, диплом, муҳр) ясашни рад этади.
- Катта ишлар: аввал режа тузилади, кейин ҳар бир бўлим алоҳида ёзилади — 40 бетлик курс иши ҳам сўралган ҳажмда чиқади. Тузатишда фақат ўзгарган бўлим қайта ёзилади.
- Адабиётлар Google қидируви билан текшириб тузилади — қонунлар ва дарсликлар ҳақиқий.
- Word сифати: титул варағи, мундарижа, Times New Roman 14, 1,5 интервал, саҳифа рақамлари, сарлавҳа услублари.
- Тўлов: кредит тизими, Uzcard/Humo ўтказмаси ва админ тасдиғи; бошқарув — Moliyachi админ панелидан.
Техник ечимлар
- Узун ишлар орқа фонда ва базада сақланади: сервер қайта ишга тушса ҳам давом этади, хато бўлса кредит қайтади.
- AI банд бўлса — қайта уриниш ва захира модель; бир вақтдаги сўровлар сони чекланган.
- Тестлар, кунлик захира нусха, GitHub Actions'да автоматик текширув.
Натижа
Ғоядан ишлайдиган, тўлов қабул қиладиган ботгача бир кунда — ўзбек (лотин ва кирилл) ва рус тилларида.